Адлия вазирлиги «Telegram»да «Қонунчиликка таклиф» ботини ишга туширди

«Ҳуқуқий ахборот» канали.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Telegram» мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида махсус «Қонунчиликка таклиф» боти лойиҳаси ишга туширилди, деб хабар берди «Uza.uz».
«Қонунчиликка таклиф» боти лойиҳаси орқали фуқаролар энди у ёки бу қонун ҳужжатидаги камчиликлар ёки уни такомиллаштириш ҳақидаги мулоҳазаларини бевосита Адлия вазирлигига юборишлари имкониятига эга бўлдилар.
Жорий йил ноябр ойидан «Telegram» мессенжерида фаолият юритишни бошлаган «Ҳуқуқий ахборот» канали (t.me/huquqiyaxborot) нинг обуначилари сони 27 мингга яқинлашиб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter