Светлана Ортиқова «Xabar.uz»га сим қоқди
Яқинда «Xabar.uz»да Бош прокурор ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Светлана Ортиқованинг Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказганига доир хабар берилганидан бохабарсиз.
Қабул тафсилотлари мухтасар баён қилинар экан, унда Светлана Ортиқова журналистлар орасида «Синчалак» номи билан тилга олиниши ҳам қистириб ўтилганди. Шундан сўнг айримлар ваҳима қилдики, бошингизга бало орттирибсиз, опа Бош прокурор ўринбосари-я, сизларни қўймайди энди...
Ваҳимачиларам бор бўлсин: билишмайдики, Светлана Боймирзаевна бировдан кек сақламайди, қаерда ишламасин, чўрткесар, аммо мудом самимиятни қадрлаб келган, ҳозирги катта лавозими ҳам табиатидаги айни хислатга таъсир қилиши эҳтимоли кам.
Мана, исботи: бугун таҳририятимизга Светлана Боймирзаевна шахсан қўнғироқ қилди. Кайфияти ишчан, ҳеч қандай гина-кудурати йўқ. Сайтимиз ҳақида илиқ фикрлар айтиб, ҳамкорликда ишлашга тайёр эканини билдирди. Шунингдек, фаолиятимизга омад тилаш асносида «Xabar.uz»нинг телеграмдаги каналига аъзо бўлганини алоҳида қайд этди.
Дарвоқе, сайтимизнинг телеграмдаги каналига уланиш:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter