Сурхондарёда «Трамадол» сотувчиси қўлга олинди
12 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегарадош ҳудудлар тезкор бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳамда Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг «Боғинав» маҳалласи ҳудудида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида шу маҳаллада яшовчи К.А. мижозга 30 пачкада 296 дона «Трамадол» психотроп моддасини 100 (юз) АҚШ доллари ва 1.660.000 (бир миллион олти юз олтмиш минг) сўмга сотаётган вақтида ушланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. К.А.дан олинган «Трамадол» таблеткалари гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва соф вазни 14,8 грамни ташкил қилишлиги аниқланган.
18 январь куни К.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter