Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда судьяга ҳурматсизлик қилган журналист қамалди

Сурхондарёда судьяга ҳурматсизлик қилган журналист қамалди

Жорий йилнинг январь ойида «Effect.uz» сайти ходимларининг жиноят ишлари бўйича Термиз туман судидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан Жиноят кодексининг 236-(тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) ва 219-моддалари (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилганди.

Қашқардарё вилоят судида мазмунан кўриб чиқилаётган мазкур жиноят иши бугун якунига етди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Э.Таджибаев Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб,  унга нисбатан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

Шунингдек,  судланувчилар А. Нуримбетов ва Х. Ахмедов ҳам Жиноят кодексининг қайд этилган моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва уларга нисбатан тегишлича  3 йил  ва 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

Яна бир судланувчи Г. Худоярова  эса  Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш) 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳукмдан норози тарафларга тегишли тартибда ва муддатда Қашқадарё вилоят суди орқали Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига  шикоят бериш ҳуқуқи тушунтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг