Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар ушланди

Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар ушланди

Фото: Сурхондарё ИИБ

Республика Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳри ва туманларида яшовчи бир гуруҳ халқаро террористик гуруҳлар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган шахслар аниқланди, дейилади Сурхондарё ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Ушбу шахсларнинг аксарияти Термиздаги бозорлардан бирида савдо фаолияти билан шуғулланиб, Telegram мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил қилган ҳолда, террорчилик ташкилотлари ғояларини тарғиб қилиб, ўзларининг Туркия, Сурия ва Мисрдаги ғоядошларини молиявий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида, пластик карта расмийлаштирган ҳамда йиғилган пул маблағларини кўрсатилган ҳудудларга юбориш билан шуғулланиб келишган.

Қўлга олинган шахслар орасида Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режа қилганлари ҳам аниқланган.

Гуруҳ аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтувда экстремистик ва террорчилик мазмунидаги ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг