Судья минг доллар билан ушланди
Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Нурота туманида яшовчи фуқаронинг муқаддам бухоролик харидорларга сотган 250 бош қўйларининг пуллари берилмаётгани юзасидан қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб бериш эвазига 1 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 500 АҚШ доллари ва 6 млн. 250 минг сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter