Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд талабини 10 қоп танга билан бажарди

Суд талабини 10 қоп танга билан бажарди

МИБ фаолиятида шундай ҳолатлар учраб туради. Зарарни танга кўринишида тўлайдиганлар ҳам йўқ эмас.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 16.02.2022 йилдаги ҳукмига асосан қарздор Б.Турдиевдан ундирувчи А.Саидалимов фойдасига 7 959 600 сўм жиноий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 10.03.2022 йил куни Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мазкур ижро иши юзасидан қарздор фуқарога Бюронинг туман бўлими томонидан ихтиёрий 15 кун муддат берилган бўлсада, қарздор жиноий зарарни ўз вақтида тўламай келгани сабаб мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида салкам 8 млн. миқдоридаги жиноий зарар  ундирувчи фуқаро фойдасига тўлиқ ундириб берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг