Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Буни иккиюзламачилик дейишади» – Расул Кушербаев

«Буни иккиюзламачилик дейишади» – Расул Кушербаев

Фото: Kun.uz

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Бунёдкор» маҳалласида 7 гектардан ортиқроқ майдонда қад ростлаган 47та хонадон бузилишга тушгани, 28 апрель куни уйларнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келтирилганига ўз муносабатини билдирди.

«Бу гал фуқароларга қонуний берилган ерларни ноқонунийга чиқариб, суд қарорисиз ўзбошимча бузиб ташлаш ҳолати.

Суд ҳам, жазоловчи ҳам, ижрочи бузувчи ҳам битта. Қонунларнинг аҳволини кўр.

Буни иккиюзламачилик дейишади.

Аммо бир гап: мен билган давлат лафзини бузмайди, фақат яхши кўринаман, орден оламан деб, одамлар манфаатидан кўз юмадиганлар бузади.

Аламлиси, фуқаролар ниқобсиз юргани ёки бир ИИБ ходимининг ҳужжатингни кўрсат, деган талабини бажармагани учун, керак бўлса қамалаяпти, лекин фуқаро пешона тери билан қурган бино зўрлик билан, судсиз бузилса ҳам, шундай ёндошув бўлиш ўрнига, йўқ жойдан яна фуқаро айбдор бўлиб чиқаяпти: қонунбузар, ўзбошимча, дангаса... Мана бу ҳақиқий адолатсизлик.

Қойил, биз мана шундай жамиятда яшаяпмиз ва унда масъулларимиз инсон ҳуқуқларини барча нарсадан устун қўйишади!

Хуллас, оддий фуқароларга хос мардлик ва холислик етишмаяпти масъулларимизда», деб ёзади Расул Кушербаев.

Шунингдек, у қўшимча қилади: «Халқни чалғитаяпти, асоссиз популистлик қилаяпти, бундан унинг шахсий манфаати бор, деган гаплар чиқиб қолса рози бўлинглар! Ростанам шахсий манфаатим бор – ўткинчи ҳаётда озгина бўлса ҳам одамлар ишончини оқлаш» – дейди депутат.

Қўшимча маълумот учун ҳодиса жойидан тайёрланган ушбу репортаж билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг