Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Стикер»ни ноқонуний қўлга киритганларга жиноят иши очилди

«Стикер»ни ноқонуний қўлга киритганларга жиноят иши очилди

Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи «стикер»ларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар, Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган «D.F.» МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, карантин қоидаларига зид равишда 7 нафар шахсларни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштириб, Давлат хизматлари марказидан карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришганлиги аниқланган.

Шу каби, 9 та маъсулияти чекланган жамиятлари мансабдор шахслари жами 18 та ҳолатларда стикерларни ноқонуний қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 17.04.2020 йилда Миробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 192-11, 257-1 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг