Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта раҳбар фош бўлиб қолди

Сохта раҳбар фош бўлиб қолди

Фото: «Fotostrana.ru»

Бухоро вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ў.Б. ўзини «Вобкент Бинокор Инвест» МЧЖ раҳбари деб таништириб, ўзга бир фуқаро С.Ж.нинг ишончига кириб уни алдаган. Ушбу МЧЖнинг ижрочи директори лавозимига тайинлаш ва қурилиш объектларини танлов асосида олиб беришда амалий ёрдам бериш, бунинг учун Бухоро шаҳар молия бўлимида ишловчи танишларига 400 АҚШ доллари бериши кераклигини билдириб, Бухоро шаҳар «Б.Нақшбанд» кўчасида жойлашган «Корзинка» савдо мажмуаси автотураргоҳида ундан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ў.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг