Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сариосиёда ўқитувчиларнинг маошига «чанг солинди»

Сариосиёда ўқитувчиларнинг маошига «чанг солинди»

Фото: Прокуратура

Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида халқ таълими тизимидаги ходимларнинг икки ойлик маоши талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унга кўра, тезкор маълумотлар ва тўпланган ҳужжатларга асосан  департамент томонидан  ўтказилган терговга қадар текширувда АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» туман филиали бўлими бошлиғи Ш.Ш.ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида туман халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига тўланиши керак бўлган 2019 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун иш ҳақлари ва аванс пуллари ҳисобидан жами 1,2 млрд сўм пул маблағларини банк кассасидан олишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Текширув давомида ўзлаштирилган 1,2 млрд сўм бюджет пул маблағлари департамент ташаббуси билан ундирилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг