Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Самосуд» уюштирувчиларга қонун нима дейди?

«Самосуд» уюштирувчиларга қонун нима дейди?

Ўзбошимчалик – «ўзича судлаш» (самосуд) фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача (270 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 1 бараваридан 3 бараваригача (810 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. 

Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, мазкур қилмиш жиноят ҳисобланиб, БҲМнинг 50 бараваригача (13 млн 500 минг сўмгача) жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Бундан ташқари, ушбу қилмишни содир этган шахс самосуд оқибатида вужудга келадиган жиноятлар (тан жароҳати етказиш, ўзини ўлдириш даражасига етказиш, қасддан одам ўлдириш ва ҳ.к.)нинг ҳар бири учун алоҳида жавобгарликка тортилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг