Самарқандда солиқчи, Наманганда адвокат қамоққа олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда вилоят Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори Пастдарғом туманида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда ўтказилган текширувда аниқланган 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини ушбу текширувни ўтказган ҳамкасби орқали 1 млрд сўмга тушириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати маҳаллий фуқаронинг маъмурий судда кўрилаётган мулкий низо билан боғлиқ масаласини суд идораларида ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари, шунингдек, кўрилаётган иш доирасида экспертиза хулосасини расмийлаштириб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари, жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 7 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) -моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter