Самарқандда ис газидан ёш эр-хотин вафот этгани тасдиқланди. Икки кун аввал уларнинг никоҳ тўйи бўлган экан...
Кеча Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани Истиқлол маҳалла фуқаролари йиғинидаги хонадонларнинг бирида қўлбола печдан ис гази сизиб чиқиши оқибатида ёш эр-хотин вафот этгани хабари берилганди.
Мазкур ҳолатни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади. Унга кўра, ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фожиа бўйича яна бир маълумот: марҳумларнинг икки кун аввал никоҳ тўйи бўлган экан...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter