Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда бозор раиси қамоққа олинди

Самарқандда бозор раиси қамоққа олинди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги бозорга раис этиб тайинланган Г.А.нинг қамалганидан онаси Т.Алиева  норози бўлиб видеомурожаат йўллади. Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси маълумот берди.

Қайд этилишиса, Г.А. ва В.Н.лар жамият ишчи ходимларининг 113 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақларини уларга тўлаб бермасдан, жамият штатлар жадвалида мавжуд бўлмаган 8 нафар ишчи ходимларга 13 млн.781 минг сўм иш ҳақи ташлаб бериб, тасдиқланган штатлар жадвалига нисбатан ходимларга 24 млн.594 минг сўмлик ойлик иш ҳақларини ортиқча ҳисоблаб, ушбу пул маблағларини талон-торож қилишган.

Бундан ташқари, терговда вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси томонидан берилган 68 млн.250 минг сўмлик маҳсулотларни талон-торож қилишгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими  томонидан «Пахтачи деҳқон бозори» МЧЖ раҳбари Г.А. ва жамиятнинг бош ҳисобчиси В.Н.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар гумонланувчига нисбатан суднинг ажрими билан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ушбу жиноят иши бўйича Пахтачи тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича суд муҳокамаси олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг