Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расул Кушербаев ва Солиқ қўмитаси ўртасидаги суд санаси белгиланди

Расул Кушербаев ва Солиқ қўмитаси ўртасидаги суд санаси белгиланди

Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Кушербаев Расул Хидралиевич устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритгани хабар қилинганди.

Давлат солиқ қўмитаси касаба уюшмаси депутатни Human.Uz сайтининг «Сўз блогерларга» кўрсатувида айтган фикрлари учун судга берганди.

Маълум бўлишича, Расул Кушербаевга чақирув қоғози келган. Унда, депутат ва Солиқ қўмитаси касаба уюшмалари ўртасидаги суд жараёни 12 май куни соат 11:30 да Шайхонтоҳур туманлараро судида бўлиши белгилангани қайд этилган.

Фото: Muxbir Daliyev

Таъкидлаш жоизки, Солиқ қўмитаси касаба уюшмаси депутатдан гапирган сўзи учун 4,6 млрд. сўм миқдорида маънавий зарар ундирмоқчи. Бундай йирик миқдор қандай ҳисобланганига изоҳ берилмаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг