Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ўзбекларни ҳақоратлаган ҳиндга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда ўзбекларни ҳақоратлаган ҳиндга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳиндистонда туғилган шахс Ўзбекистон қонунчилиги бўйича жиноий жавобгарликка тортилади.

Қашқадарё вилоятида жойлашган «Индорама агро» МЧЖ вилоят ИИБга мурожаат қилиб, Telegram мессенжеридаги гуруҳда «Rahul» номли фойдаланувчи инглиз тилида ишчи-ходимларни ҳақорат қилиб, бир қанча ишчиларнинг эътирозларига сабаб бўлганлигини билдириб, ушбу шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мессенжерда ҳақоратли сўзларни ишлатган шахс Ҳиндистонда туғилган, ҳозирда «Индорама агро» МЧЖда ишловчи ходим К.Р. эканлиги аниқланган.

К.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг