Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда бош шифокор 500 доллар билан қўлга тушди

Қашқадарёда бош шифокор 500 доллар билан қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида тиббиёт бирлашма бош шифокори 500 доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро С.Қ. аризасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.М. бирлашмада катта ҳамшира лавозимида ишловчи С.А. орқали фуқаро С.Қ.ни ишга қабул қилиш эвазига 500 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари  Қарши туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда, — дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг