Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида солиқ инспектори пора билан қўлга тушди

Қаршида солиқ инспектори пора билан қўлга тушди

Фото: Xabar.uz

Қарши тумани Давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) катта инспектори пора билан қўлга тушгани айтилмоқда. Айни хабарни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органдаги манбамиз тасдиқлади.

Айтилишича, ДСИ катта инспектори Б.Х. бир фуқаронинг қонунчиликда тақиқланмаган фаолият тури билан давлат рўйхатидан ўтмасдан, яшаш уйи ёрдамчи хонасида савдо дўкони ташкил қилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланганини аниқлайди. Сўнг ундан маҳсулотларини мусодара қилмаслик эвазига 500 минг сўм пора талаб қилади. Талаб қилган пулни олаётган пайтда эса тегишли орган ходимлари томонидан ашёвий далил билан ушланади.

Ҳолат бўйича 210-моддаси («Пора олиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Гумондорга нисбатан қандай шаклдаги эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг