Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда 45 та тинтув ҳаракатлари ўтказилди

Пойтахтда 45 та тинтув ҳаракатлари ўтказилди

Куни кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.

«Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқлар орқали турли радикал гуруҳларга аъзо бўлишдан сақланинг ва уларнинг ёт ғояларини тарғиб қилманг. Фарзандларингиз ижтимоий тармоқларда қайси гуруҳларга аъзо бўлаётганлигини, қандай мазмундаги видео ва бошқа материалларни кўраётганлигини доимо назорат қилиб боринг.

Агар маҳаллангизда шу каби ёт ғоялар таъсирига тушган ёки бошқа шубҳали шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки ҳудудий профилактика инспектори ёхуд яқин орадаги ИИБ га мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг