Поездни тунаган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди
Жорий йилнинг 3 март куни Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБга Янгиер темир йўл бекати навбатчиси Янгиер темир йўл бекатидан ўтаётган 3001-сонли юк поезди таркибидаги платформа устига ортилган контейнернинг эшиги очиқлиги ҳақида хабар берган, деб ёзади ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида «Бекобод-Чуқурсой» йўналишидаги 3001-сонли юк поезди таркибида 36-ўринда турган, платформа устига ортилган контейнер Гулистон темир йўл бекатида ТХТБ ходимлари ва юк қабул қилиб топширувчилари билан биргаликда текширилиб кўрилганида контейнернинг пломбаси йўқлиги натижасида ушбу контейнернинг бир табақа эшиги очиқ ҳолатда турганлиги, вагон ҳужжатларига кўра 770 дона қоп ярим тайёр тери маҳсулоти ортилганлиги ва уларда камомад аниқланган.
Ҳолат юзасидан 6 март куни ТХТБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу ўғирликни «Бекобод-Ховос» перегони 30-31 км оралиғида 1993 йилда туғилган Тошкент вилояти Бекобод шаҳар «Цементчи» маҳалласида яшовчи У.Н., 1985 йилда туғилган Тошкент вилояти Бекобод шаҳри 13-даҳада яшовчи Ш.И., 1987 йилда туғилган Тошкент вилояти Бекобод шаҳри Аббасова кўчасида яшовчи фуқаро Д.У., 1995 йилда туғилган Тошкент вилояти Бекобод шаҳри Гулбоғ кўчасида яшовчи М.Р.лар содир этганликлари аниқланди. Улардан 16 та қоп ярим тайёр тери маҳсулоти далилий ашё тариқасида олинган ва контейнерга комиссия аъзолари иштирокида юкланиб камомад бартараф этилгани ҳақида далолатнома тузилган.
Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter