Пешкулик «Аҳмадбой» 11 ойда ярим миллион доллар «ишлади»
Бухоронинг Пешку туманида «Аҳмадбой» борлиги аниқланди. У ҳам чинозлик «салафи» йўлидан бориб, молиявий пирамида шакллантиришга уринаётгани аниқланган.
Яъниким, фуқаро Н. З. (1996 йилда туғилган) мулкий манфаат бериш бўйича зиммасига мажбурият олиш йўли билан фуқароларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини жалб этиб келган. Ўн бир ойлик «фаолияти» (жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари) давомида 21 нафар фуқаронинг ишончини қозониб, уларнинг 633400 АҚШ доллари ва 22,5 млн. сўм пулларини жалб этишга эришган. Улар олдидаги мажбуриятини янги жалб этилган «мижозлари» ҳисобидан қисман бажарган эса-да, дастлабки маълумотларга кўра, қўлга киритган пул миқдори 577400 АҚШ доллари ва 22,5 млн. сўмни ташкил этади.
Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Департаментга таяниб маълум қилди.
Бундан ташқари Ш.З. жиноий фаолияти давомида қўлга киритган маблағларининг асл хусусияти ва манбаини яшириш мақсадида 153,0 млн. сўмга «Lada Vesta» русумли автомашина сотиб олиб, (жиноий фаолиятдан) олинган даромадини легаллаштиргани алоҳида қайд этилади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter