Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ушланган автобус эгаси Қозоғистонга топширилди

Ўзбекистонда ушланган автобус эгаси Қозоғистонга топширилди

Фото: «Tengrinews.kz»

Қозоғистонда 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Ўзбекистондан Чимкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар берди.

Қозоғистон бош прокуратураси ходимлари ва ИИВ ходимлари жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистондан Ордухан Мехтиевни экстрадиция қилишган (яъни қидирувдаги шахсни Қозоғистонга олиб боришган). Ушбу шахс Оқтўбада ёниб кетган 52 ўзбекистонлик ўлимига олиб келган техник носоз бўлган автобусда одам ташиганликда айбланмоқда.

Ўша фожиадан кейин у Ўзбекистонда яширинган эди. 2018 йил 1 декабрь куни у Тошкент шаҳар Сергели туманида биргаликда ўтказилган тезкор қидирув тадбирида ушланганди.

9 ноябрь куни Оқтўба фожиаси бўйича суд уч нафар автобус ҳайдовчисига ҳукм чиқариб, уларга 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаганди. Транспорт компанияси таъсисчиси ва механик эса 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Бундан ташқари, судланувчилар ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг оила аъзоларига 2 миллион тенгедан (44 480 000 сўмдан) миқдорида товон пули тўлайдилар.

5 декабрь куни Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов фуқаролар экстрадицияси ва жиноий даромадларни қайтариш бўйича Қозоғистон Бош прокурори билан музокара ўтказган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг