Ўзбекистон Интерпол ММБ йирик фирибгарни қўлга олди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол ММБ ходимлари халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқаросини қўлга олди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан 2014 йил январь ойида Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган 54 ёшли хорижий давлат фуқароси ушланди.
Ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ҳаракатларини содир этганлиги, ишончни суиистеъмол қилиб, бировларнинг мулкини ўғирлагани учун унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси белгиланган.
Қидирув ташаббускорлари ҳисобланган Нур-Султонлик Интерпол Миллий марказий бюросидаги ҳамкасбларга фирибгар Қозоғистонда кейинги жиноий жавобгарликка тортилиши учун экстрадиция қилинишидан олдин қўлга олингани ҳақида маълумот берилди.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан уни Қозоғистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter