«Ўрикзор»да «Малибу»дан катта миқдорда пул ўғирлаган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 18 сентябрь куни номаълум шахс «Ўрикзор» бозори олдида қаровсиз қолдирилган Ш.Ў. исмли аёлга тегишли «Малибу» русумли автомашинанинг орқа эшиги ойнасини синдиради. Шу йўл билан эшикни очиб, салонидаги сумка ичидан 4 млн. сўм пул ва 6 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Т.А. содир этганлиги аниқланиб ушланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter