Ўқитувчиларнинг «отпускада ҳам ишлагани» тасдиқланди
Ижтимоий тармоқда «Отпускада ҳам ишладик» сарлавҳаси остида чиқарилган хабар бўйича Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш натижасида, Бувайда туманида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактаби ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари олинди. Тўпланган ҳужжатларга асосан, мактаб директори томонидан таътил вақтида ўқитувчилар мактабнинг таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилганлиги аниқланди.
Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли, 14-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1 қисми билан маъмурий жарима қўлланилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter