«Оқ олтин»даги жанжал. Участка нозирига нисбатан хизмат текширув тайинланди
Ижтимоий тармоқларда олиб келинган арзон нархдаги ун маҳсулоти халққа тарқатмай, тўпланган одамлар участка нозири томонидан уриб-сўкиб ҳайдалаётганига оид лавҳа тарқалганди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, воқелик шу йилнинг 9 апрель куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани «Андижон» МФЙда юз берган. Шу куни айни ҳудудда аҳоли учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма савдоси ташкил қилинган бўлиб, ун маҳсулоти сотуви вақтида тартибсизлик юзага келади.
Шунда жамоат профилактика инспектори У.Мустафақулов навбат билан ун маҳсулотларини сотиб олишлари бўйича бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан фуқаролар «ижтимоий масофа» сақлаш тартибини бузган ҳолда уни ва «Андижон» МФЙ раиси И.Шарофиддиновларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. Айни жараёнда У.Мустафақулов маст ҳолда жамоат тартибини бузган фуқаро Д.Кулоновни қўли билан туртиб, жамоат тартибини сақлашини ва бу ердан кетишини талаб қилади.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида, ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган. Участка нозири У.Мустафакуловнинг ҳаракатлари юзасидан эса хизмат текшируви тайинланган.
Бундан ташқари, юқоридаги тартибсизлик ҳолатини видео тасвирга олган фуқаро С.Жангированинг ҳаракатлари юзасидан ҳам текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter