Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Опасини ҳақорат қилганлиги учун жиноятга қўл урди

Опасини ҳақорат қилганлиги учун жиноятга қўл урди

Фото: ИИВ

2021 йил 12 февраль куни тахминан соат 17:20 ларда Сариосиё тумани «Боғистон» маҳалласида яшовчи А.Т. мазкур туманнинг «Боғиширин» маҳалласида яшовчи С.С.ни опасини ҳақорат қилганлиги учун ўзаро жанжаллашиб қолишади. Натижада унга қўли билан дуч келган жойларига уриб, «соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил» тан жароҳати етказади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 8 март куни А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг