Онлайн-қиморга 160 млн сўм тиккан икки хоразмлик ютқазди...
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи О.Р. ва унинг таниши С.Б. пулларини қиморда ютқазганларидан сўнг ИИБга мурожаат қилишди.
Уларнинг айтишича, тумандаги «Ишчилар» маҳалласида таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар ўйнаш учун ижарага олинган бинога боришган. Улар бу ерда танишган икки фуқаро катта миқдордаги пулларни (жабрланувчиларга) ютиб беришни ваъда қилиб, биринчи марта 5 000 000 сўм фойда билан пулларини қайтариб беришган. Яна ўйнашса фойда бундан анча кўп бўлишини айтиб, уларнинг 160 миллион сўм пулларини олиб, онлайн-қимор ўйинларига тикишган, ютқазишган ва ғойиб бўлишган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида таваккалчиликка асосланган онлайн-қимор ўйинларини ташкиллаштирган ва пулларни ютқазиб қўйган шахслар Ҳазорасп туманида яшовчи А.У. (1992 й.т.) ва С.В. (1993 й.т.) эканлиги аниқланган.
А.У. ва С.В.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 278-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter