Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтиариқда қиморхона очган шахс ушланди. У 7 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Олтиариқда қиморхона очган  шахс ушланди. У 7 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 4 май куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ёрқин кўчасида яшовчи О.А. яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил қилиб, танишлари М.Х., Н.Х. ва А.У.ларни қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, улардан 880.000 сўм пул ва ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг