Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суднинг собиқ ходими қотиллигида айбланаётганларга нисбатан эртага ҳукм ўқилади

Олий суднинг собиқ ходими қотиллигида айбланаётганларга нисбатан эртага ҳукм ўқилади

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Шу йилнинг 8 август куни Қибрай туманида саёҳат жомадонидан қотиллик аломатлари билан инсон мурдаси топилгани, марҳум Олий суднинг собиқ ходими эканлигига оид хабар берилганди. Кўп ўтмай Бош прокуратура матбуот хизмати воқелик юзасидан расмий  баёнот бериб, ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодексининг 97-моддаси)  аломатлари билан жиноят иши қўзғатилгани, тергов давомида 2 нафар шахс ушланиб, уларга «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганини маълум қилганди.

ЖИБ (жиноят ишлари бўйича) Тошкент шаҳар суди томонидан кўриб чиқилаётган мазкур иш бўйича суд жараёни поёнига етиб қолди.

Олий суд матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, эртага - 11 декабрь куни соат 11.00 да  катта эҳтимол билан ҳукм ўқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг