Наманганда ҳамшира ва мудир ўринбосари қўлга тушди
Наманган вилоятида фуқарони ҳамшираликка ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳамшира ва унинг шериги мудир ўринбосари ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган вилояти перинатал маркази ҳамшираси М.С. фуқаро Ф.ни соғлиқни сақлаш бошқармасида ишловчи таниши орқали Кардиология шифохонасига ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли «Махсус захира базаси» бўлими мудири ўринбосари А.А. ҳамшира М.С.дан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter