Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нафақадаги она мулк талаб қилган ўғилнинг бошига болға билан туширди

Нафақадаги она мулк талаб қилган ўғилнинг бошига болға билан туширди

Айрим ёшлар ҳавойи нафс илинжида ота-она ризолиги у ёқда турсин, мол-мулкига тажовуз қилишдан тап тортмаяпти, дейилади Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 август куни соат 01:30 ларда Қарши тумани «Жумабозор» маҳалласида яшовчи йигирма олти ёшли Н.Ш. маст ҳолда нафақахўр онаси Э.З.дан «Дамас» автомашинаси ва уй-жойларини номига ўтказиб беришни сўрайди.

Кунора маст-аласт юрадиган ўғилни алдамоқчи бўлганда она ва бола ўртасида даҳанаки айтишув бошланади. Натижада ўғил онасини оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгач, ўртада жанжал келиб чиқади. Жанжал вақтида Э.З. қўлига темир болғани олиб ўғли Н.Ш.нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказади.

Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг