Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Муроса»ни билмайдиган МИБ қарздор ва ҳақдорни муросага келтирди

«Муроса»ни билмайдиган МИБ қарздор ва ҳақдорни муросага келтирди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) иши маълум: келиб тушган ижро ҳужжатларини амалга ошириши шарт! Ижро жараёнида нималар рўй бермасин, барибир, ишни охиригача етказиш талаб қилинади.

Ёзёвон туманидаги «Саховатли Комилжон ота» фермер хўжалиги «Халқ банки» Ёзёвон туман филиалидан 177 млн. 322 минг сўм кредит маблағи кўтарган эди (2019 йил октябрь). Ана-мана бўлиб, фермер ишлаб чиқаришни йўлга қўйгунга қадар бир неча ой ўтиб кетди.

Банк қараб туради, дейсизми? Шартта Марғилон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилдики, низо фермердан олган кредитини (фоизлари билан) ундиришни белгиланиш билан хотима топди.

Суд қарори ижрога қаратилиши билан МИБ ходими у ёқ-бу ёққа қарамай ишга киришиб... кетмади! Аксинча, тарафларни суҳбатга таклиф этиб, муросаи мадорага чақирди. Бугунги мураккаб шароитда ҳеч кимга осон эмас. Фермер ишини энди-энди йўлга қўйяпти, имконияти чаккимас, шундай экан, вазиятдан келиб чиқиб, ўзаро келишиб олинса бўлмайдими?! Қолаверса, кредит маблағларини шартта ундириб олгандан кўра, айланиб тургани банкка кўпроқ фойда эмасми?!

Хуллас, томонлар вазиятдан келиб чиқиб, бир-бирининг имкониятини чамалашди ва келишув битимини имзоладилар. Унга мувофиқ, фермер шу куннинг ўзида бир неча ойдан буён тўпланиб қолган 17 млн. 322 минг сўмлик кредит қарзи ва фоизларини тўлиқ тўлади. Бу ёғига  қолган қарзини белгиланган график асосида ёпиб бориш кафолатини ҳам берди.

Масала шу тариқа ҳал бўлди. Ижро иши ҳам ортиқча асаббузарликсиз тамомланди.

Бўларкан-ку!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг