Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБга ижро учун тақдим этиладиган ҳужжатлар иловасига ўзгартиришлар киритилди

МИБга ижро учун тақдим этиладиган ҳужжатлар иловасига ўзгартиришлар киритилди

Фото: «Xabar.uz»

Эндиликда, МИБ органларига тақдим этилаётганда, ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатларга  Ўзбекистон Республикасининг 28.08.2024 йилдаги «Ижро ишини юритиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-947-сонли Қонуни билан қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг  8-3-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилди ва унга кўра, истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар қарздор жисмоний шахс энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши лозим бўлади.

Худди шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси 173-моддаси (Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар) қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:

  • истеъмол қилинган энергия ресурслари ва ичимлик суви учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар қарздор юридик шахс (бундан қонунчиликка биноан тармоқлардан узилишига йўл қўйилмайдиган истеъмолчилар мустасно) энергия ресурслари тармоқларидан ва сув таъминотидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилади.

Бундан ташқари, қонун билан, қарздор жисмоний шахслардан почта харажатларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг