МИБда директор ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.
М.Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2020 ноябр ойидан бюро директори лавозимида Ҳасан Кабиржанов ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Мажбурий ижро бюроси директори мақоми Бош прокурор ўринбосарлигига тенглаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter