Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБчилар ғаройиб «уланиш»ни аниқлади: бунақаси бўлганмас...

МИБчилар ғаройиб «уланиш»ни аниқлади: бунақаси бўлганмас...

Фото: «Xabar.uz»

Мажбурий ижро бюросининг Шофиркон туман бўлими ходимлари электр тармоғига ноқонуний уланишнинг антиқа усулини аниқлашди.

Туманнинг «Работча» қишлоғида истиқомат қилувчи У.Ҳ. нима қилибди денг? У уйининг шундоқ тумшуғидаги симёғочнинг бетон устун билан бириктирилган жойи орасидан 3 фазали электр кабелларини ўтказиб, уни ер остидан уйигача тортиб келади. Кўз илғмас бу «ихтиро» хонадон эгасига электр энергиясидан текин фойдаланиш имконини бериб келган.

Бироқ ҳисобни бўри егани йўқ. Ҳолат аниқланиб, ҳисоб-китоб қилингандики, бундай ўзбошимчалик натижасида давлат манфаатларига 95.976.000 сўмлик зарар етибди.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Ҳ. нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли ҳаракатлар олиб борилди, албатта. Бироқ судда жиноят иши тугатилди.

Нега?

Чунки, зарар қопланди, фуқаровий даъвогарга шу керак-да. Зарар қопланиб, ҳеч кимда даъво қолмагач, шахсни жавобгарликка тортишда не маъно?!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг