Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи ишдан кетди

МИБ Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи ишдан кетди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Жалилов ишдан кетди. Унинг ўрнига Отабек Салманов тайинланди.

Мазкур маълумотни «Xabar.uz»га МИБ марказий аппарати матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов тасдиқлади.

О.Салманов 1982 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган.

Мазкур тайинловга қадар О.Салманов Бюронинг Фарғона тумани бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг