Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Масжид қурилиши учун йиғилган пуллар ўзлаштирилди

Масжид қурилиши учун йиғилган пуллар ўзлаштирилди

Фото: «Xabar.uz»

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида қурилиши режалаштирилган «Жомеъ масжид» учун очилган банк картасидан пуллар ўғирланди.

Маълум бўлишича, банк картаси маълумотларини эҳсон қилувчиларга  тарқатиш учун телеграм мессенжерида эълон қолдирган. Шундан сўнг ўзини Россия Федерациясида ишловчи аёл сифатида таништирган шахс 150 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни эҳсон қилмоқчи эканлигини билдириб, банк карта бошқаруви учун келган СМС-хабарни қўлга киритиш орқали мавжуд 73.400.000 сўм пулларни ўзлаштириб олган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи 1996 й.т., Э.А. ва унинг жиноий шериги Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 2002 й.т. Н.Ж.лар содир этганлиги аниқланган.

Жиноятчиларга нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг