Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Lacetti» эшак эмас, бироқ...

«Lacetti» эшак эмас, бироқ...

Аввал ҳолатни очиқласак. Жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг ҳукмига кўра, фуқаро Б.Т. базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 150 баравари, яъни 33 млн. 450 минг сўм жарима жазосига мутаҳиқ этилганди.

Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Избоскан туман бўлимига тушгач, осонгина амалга оширилгандир, дерсиз? Ҳар ҳолда, суд уни озодликдан маҳрум этиш ёки озодликни чеклаш ёинки ахлоқ тузатиш ишларига «кесмай» жарима жазосини раво кўрибди...

Э, қаёқда?! Жарима белгиланган муддатда тўланмагач, давлат ижрочиси енг шимариб ишга тушишга мажбур бўлди. Суриштирсаки, Б.Т.га тегишли  «Lacetti» русумли машина бор экан. Шартта қидирувга берилди. Машинани топиш ҳам хамирдан қил суғургандек осон кечмадику-я, аммо дараги чиқиб, барибир «жарима майдони»га олиб кирилди.

Қарздор қарасаки, иш чатоқ. Ана-мана машина онлайн савдога қўйилгач, «эгасини топиб кетиши» мумкин. У нима қилди?  Тегишли жаримани тўлаб, машинасини олиб чиқиб кетди.

Энди сарлавҳага қайтсак: «Lacetti» эшак эмас, тўғри. Бироқ қарздорнинг қилиғи эшоним деб, эшагидан айрилишни хоҳламаган муриднинг қилиғини эслатди-да.

Бор гап шу.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг