Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кобальт»га ортилган 15 бош қўй...

«Кобальт»га ортилган 15 бош қўй...

Фото: «Drive2.ru»

2021 йил 13 февраль куни Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида «Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 1983 йилда туғилган Р.П. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди. Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан текширилганда автомобиль салони ва юкхонасида 15 бош қўй гўштларини Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

ИИВ ППХ ва ЖТСББнинг хабарига кўра, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходими томонидан фуқаро Р.П.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан (ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш) маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортнинг поли ва идишлар силлиқ, тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши, маҳсулот сифати ва истеъмолчилар саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган материаллардан ясалган бўлиши керак. Барча тоифадаги ҳайвонлар сўйилганидан сўнг уларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотларини ветеринар экспертизадан ўтказилиши шарт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг