Жиззахлик аёл эри ва куёвини ишли қилиш учун фирибгарга 590 миллион сўм берди

Шу йилнинг 18 август куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Х.Ғ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилди.
Мурожаатда 2016 йилда ва 2017 йилнинг май ойида «Чинобод» МФЙда яшовчи Ш.М., Х.Ғ.га унинг турмуш ўртоғи ҳамда куёвини ишга жойлаштириб қўйишини ҳамда банкдан катта миқдорда кредит олиш учун бошланғич тўловни тўлаш ва бошқа ҳужжатларга пул зарурлигини айтиб, алдов йўли билан ундан жами 590 млн. сўм пулни олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида Ш.М. ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter