Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда интернет орқали 14 миллион сўм ўғирлаган шахс ушланди

Жиззахда интернет орқали 14 миллион сўм ўғирлаган шахс ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жорий йилнинг 21 октябрь куни Жиззах шаҳар Ш.Рашидов кўчасида яшовчи М.А. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилган. Унда шу йил 17 октябрь куни пластик карточкасига 14 млн. сўм пул туширганлиги ва ушбу пулларни номаълум шахс ўғирлаб олганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Арнасой туманида яшовчи Ш.П. электрон тўлов тизими орқали 14 млн. сўмни рухсатсиз бошқа бир таниши М.М.нинг пластик картасига ўтказганлиги аниқланиб, Ш.П. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг