Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанжал кўтарган қурилиш фирмаси вакиллари қамалди

Жанжал кўтарган қурилиш фирмаси вакиллари қамалди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 17 май куни тахминан соат 10.00 ларда Юнусобод тумани 8-мавзеда қурилиш фирмаси вакиллари ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида можаро юзага келган.

Тошкент шаҳар ИИББга кўра, ушбу ҳудудда қурилиш бўлишига норозилик билдирган фуқароларга қарши 1991 йилда туғилган Ф.Ж., 1992 йилда туғилган С.Х., 1993 йилда туғилган Х.Н.лар бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ж., С.Х., Х.Н.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг