Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Исломшунос иши»: судда айблов исботини топмади

«Исломшунос иши»: судда айблов исботини топмади

Фото: «Azon.uz»

Тошкентдаги «Azia.uz» супермаркети мутасаддиларининг шикояти юзасидан таниқли исломшунос Мубашшир Аҳмадга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилгани, «иш» судда кўрилиш арафасида экани ҳақида хабар берган эдик.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддаси («туҳмат») билан айбланиб, судга оширилган маъмурий иш бугун ниҳоясига етди.

Олмазор тумани маъмурий суди судьяси Ш. Инамджанов чиқарган қарорга кўра, айблов тасдиғини топмади. Бу Мубашшир Аҳмад судда оқланганини англатади.

Маъмурий иш тафсилотларига атрофлича тўхталишга ҳозирча қонун изн бермайди. Негаки, суд қарори эндигина эълон қилинди ва у йигирма кундан кейин (томонлардан шикоят тушмаса) қонуний кучга киради.

Демак, мавзуга қайтиш эҳтимоли йўқ эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг