Ишқий ёзишмаларни қўлга киритган қуда пул талаб қилиб қўлга тушди
2021 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга Ш.М. ва унинг опаси М.Н. ариза билан мурожаат қилиб, аризада Ш.М. бошқа шахс билан телеграм орқали ишқий муносабатдаги ёзишмаларини унинг қудаси Бухоро шаҳрида яшовчи Р.Д. яширин йўллар билан қўлга киритиб, ушбу ёзишмаларни унинг турмуш ўртоғига юбориш билан қўрқитиб, юбормаслик эвазига 22.000 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини баён қилишиб, қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти хабар берди.
Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Р.Д. ва М.Ф. Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқимий кўчасида жойлашган «Иброхимбек» кафесида ариза муаллифи Ш.М.дан талаб қилган 22.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушландилар.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 11 ноябрь куни Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Д.Р.га ва Ф.М.ларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter