Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернетдан қимматбаҳо тақинчоқ олмоқчи эди...

Интернетдан қимматбаҳо тақинчоқ олмоқчи эди...

Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи, фуқаро М.Г. интернет орқали тақинчоқ сотиб оламан деб фирибгарга учради.

У olx .uz платформасида «Кредитга тилла ва бриллиантлар» номли эълон берган шахс билан телеграм мессенжери орқали боғланиб, 20 грамм тилла тақинчоқ учун олдиндан 2.200.000 сўм пулларни номаълум шахснинг банк картасига ўтказиб берганлиги, шундан сўнг ушбу фойдаланувчи мессенжердаги ёзишмаларни ўчириб, ваъда қилинган тилла тақинчоқларни тақдим этмаганлигини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахс муқаддам ҳам шу турдаги жиноятни содир этиб, Ўз.Р. ЖКнинг 168-моддаси билан судланган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1998 й.т., Ш.Д. эканлиги аниқланган.

Ш.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг