«International Job Organization» агентлиги раҳбарлари устидан суд ҳукми эълон қилинди
2021 йил 23 март куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида "International Job Organization" ХБА раҳбарлари ва унга алоқадор шахсларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маълум қилишича эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ш.Абдураҳмановга (“International Job Organization” МЧЖ таъсисчиси ва директори) 9 йил 6 ой, Б.Очиловга (“Brand community” МЧЖ раҳбари) 9 йил 6 ой, Г.Думановага (“International Job Organization” МЧЖ Андижон вилояти филиали менежери) 6 йил 1 ой, Ғ.Ҳасановга (“International Job Organization” МЧЖ Хоразм вилояти филиали раҳбари) 8 йил 1 ой, Ж.Пардаевга (“International Job Organization” МЧЖ Тайлоқ тумани филиали раҳбари) 8 йил 1 ой, Ж.Турсуновга (“International Job Organization” МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали раҳбари) 8 йил 1 ой, Х.Уразолиевга (“International Job Organization” МЧЖ Жиззах шаҳар филиали раҳбари) 8 йил 1 ой, А.Шукуровга (“International Job Organization” МЧЖ минтақа куратори) 8 йил 1 ой, Д.Исломовага (“International Job Organization” МЧЖ Наманган шаҳар филиали раҳбари) 6 йил 1 ой, Б.Пўлатовга (“International Job Organization” МЧЖ минтақа куратори) 9 йил 1 ой, А.Аҳмаджоновга (“International Job Organization” МЧЖ ўқитувчиси) 8 йил 6 ой, Ш.Носировга (“Yarkoe Budushee” МЧЖ раҳбари) 8 йил, Б.Жалоловга (“JB-WORLD COMPANY” МЧЖ раҳбари) 9 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. А.Салмановга (ишсиз) 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Жиноят оқибатида 2 368 нафар жабрланувчига етказилган 17 063 069 928 сўм моддий зарар судланувчилар Ш.Абдурахманов, Б.Очилов, Г.Думанова, Ж.Пардаев, Х.Уразолиев, А.Ахмаджанов, Д.Исломова, Ғ.Хасанов, Ж.Турсунов, А.Шукуров, Б.Пўлатов ва Б.Жалоловдан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Жиноят оқибатида 6 нафар жабрланувчига етказилган 172 545 183 сўм моддий зарар судланувчилар Ш.Носиров ва Б.Жалоловдан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Судланувчи Б.Жалоловдан жабрланувчи С.Хамидовнинг фойдасига 26 264 800 сўм ва О.Қобиловнинг фойдасига 34 669 536 сўм ундирилиши белгиланди.
Жиноят иши юзасидан хатланган 1 104 778 352 сўм пуллар ва 12 678 426 462 сўмга баҳоланган мол-мулклар пропорционал тартибда етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилиши ҳамда ундирилиши лозим бўлган зарар миқдоридан чегирилиши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter