Инновацион чегара бузилиши ДХХ томонидан тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари хабар беришича, 14 сентябрь куни тунда Тошкент вилояти Тошкент тумани Оқтош қўрғони ҳудудида ноқонуний ўтказилган 600 пластинка (ҳар бир пластинкада 10 та таблеткадан) «Трамадол» психотроп дори воситалари тўхтатиб қолинди.
Ушбу психотроп моддалар «Фантом-4» русумидаги «дрон»дан фойдаланилган ҳолда ўтказилган. Ҳозирда психотроп моддаларнинг тўхтатилиш ҳолати бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter