Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада «иккинчи» гуруҳ қўлга олинди

Зангиотада «иккинчи» гуруҳ қўлга олинди

Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли, тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда.

Аввалроқ, ушбу тадбирнинг бир нечта натижалари, хусусан, Зангиота туманида бир гуруҳ экстремистик оқим аъзолари ушланган ҳақида хабар берилган ва ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилганди. 

 Аниқланган маълумотлар асосида куни кеча Тошкент вилояти Зангиота туманида навбатдаги «Хавфсиз ҳудуд» тезкор тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, ДХХ ва ИИББ ходимлари иштирок этиб, яширин экстремистик фаолият билан шуғулланаётган «иккинчи» гуруҳ шахслар ушланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Шунингдек, вилоят бўйича ўтаётган «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари давомида, «қидирув», «ёнида тиғли жисм олиб юриш», «белгиланган карантин ва «Паспорт-виза» қоидаларини бузиш», «жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш», «безорилик» ва «ноқонуний ов қуроли сақлаш» каби бир нечта ҳолатлар аниқланиб, белгиланган тартибда чоралар кўриляпти. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг